Fan to’garaklari

Til ijtimoiy hodisa.

Yer yuzida tillar ko`p. Olimlarning hisob-kitobiga ko`ra ularning miqdori 3000dan ortiq. Masalan: ingliz, nemis, arab, fors, koreys  va boshqa tillar. Tillarning barchasi insonlar o`rtasidagi aloqa aralashuvini ta`minlash vazifasini bajaradi. Rossiyada rus tilida, Fransiyada fransuz tilida, Eronda fors tilida gaplashishadi. Har bir til asrlar davomida rivojlanib boyib boradi. Jamiyatdan uzilgan, insonlarning o`zaro aloqasiga xizmat qilmaydigan til o`lik tildir.    

Demak, til jamiyatda, ya`ni odamlarning o`zaro munosabatga kirishuviga, aloqa qilishiga xizmat qiladi, shuning uchun u ijtimoiy hodisa  sanaladi.1989-yilning 21- oktabr kuni o`zbek tiliga davlat tili maqomi berildi. Shundan boshlab ta`lim-tarbiya ishlari, majlislar, ish qog`oz-lari, asosan,  o`zbek tilida yuritiladigan bo`ldi.   

Tил оилаларининг ҳар қайсиси ўз ичида  кичик гурухларга бўлинади. Хусусан, туркий тиллар оиласи қипчоқ тиллари гуруҳи, ўғуз тиллари гуруҳи, қарлуқ тиллари гуруҳига бўлинади. Ўзбек ва уйғур тиллари қарлуқ гуруҳига; қозоқ, қорақал-поқ, қирғиз, татар, бошқирд, хакас, ёқут, чуваш каби тиллар қипчоқ гуруҳига; озарбойжон, туркман, ус-монли турк тиллари эса ўғуз гуруҳига киради. Tуркий тиллар қипчоқтармоғи, ўғиз тармоғи, қарлуқ тармоғи сингари тил тармоқ-ларини ўз ичига олади. Туркий тилларнинг энг қадимги даврларидан. ҳеч қандай ёзма ёдгорликлар сақланиб қолмаган, лекин қадимги турк тили даврига оид бир қатор ёзма манбааларга эгамиз. Улар туркий рун ёки. ўрхўн-энасой, уйғур ва қисман моний, суғд ёзувларида ёзилган манбалардир. Бу даврга доир обидалар тили ҳозирги барча туркий тиллар учун умумийдир.

Маҳмуд Кошғарий тилшунослик тарихида илк бор барча туркий тилларнинг бир неча гурухларини таснифлаб улар ўртасидаги умумий ва фарқли жиҳатларни аникдаган ҳолда қиёсий-тарихий тилшу-нослик деб номланувчи тилшунослик йўналишига асос солди.

      Қорахонийлар даври адабий тили ҳозирги Марка-зий Осиёдаги барча туркий тилларнинг шаклланиши ва.ривожланиши учун асос бўлган тил саналади ва шунинг учун бу давр тили кўпчилик туркиишунослар томонидан эски гуркий тил деб юриталади. Девону луғатит-турк» даги маълумотларга қараганда, ўша даврда бажанак, қипчоқ, ўғуз, бошқирд басмил, ябақу, татар, қирғиз, чигил, тухси, яғмо, иғрак,